Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия ташқи сиёсат идоралари ўртасида Ҳамкорлик дастури имзоланди
26.04.2017 12:47,  
4

26 апрель куни Ўзбекистон ҳамда Туркия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Шундан сўнг Абдулазиз Комилов Мавлут Чавушоғли билан бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра ОАВ вакилларига баёнот берди:  

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Ҳозиргина якунига етган ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди анъанавий Ўзбекистон - Туркия алоқаларига мос равишда очиқ, қизғин, самарали ва юқори савияда бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, сармоявий, сайёҳлик, маданий ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларига доир барча долзарб масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган суҳбат ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда аксарият долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек етакчи халқаро ташкилот ва институтлар, биринчи навбатда БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доираларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича позицияларимизнинг ўхшаш ва мувофиқлигини тасдиқлади.
Бугунги учрашувда мамлакатларимиз ўртасида Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома руҳи ва тамойилларига икки томоннинг ҳам бирдек содиқлиги қайд этилди.
Сиёсий маслаҳатлашувларимиз якунлари бўйича ўзаро алоқаларимизнинг яқин ва узоқ истиқболга мўлжаллаган мақсад ва вазифаларини белгилаб берувчи муҳим келишувларга эришилди.
Жумладан, сизларнинг гувоҳлигингизда имзоланган Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ўзбек-турк муносабатларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришга хизмат қилади деб ишонч билдирамиз.
Сўзим сўнгида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшаётган ҳамда мамлакатимиз ва халқимизга самимий ва илиқ муносабат кўрсатаётган Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири жаноб Мавлут Чавушоғлуга ўзимнинг чуқур ҳурматимни яна бир бор изҳор этмоқчиман.
Эътиборингиз учун раҳмат.

Туркия Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев билан учрашув, Туркия делегациясининг Олий Мажлис Сенатида ва ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан