Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «Қорилар мусобақаси» бўлиб ўтди
26.04.2017 20:56,  
53

Бугун пойтахтдаги “Хожа Аламбардор” жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти, Ислом университети ва ўрта махсус ислом билим юртлари талабалари иштирокида  “Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали хабар берди.

Анъанавий тарзда ўтказилаётган бундай кўрик-танлов юртдошларимизнинг Қуръони каримни ўқиб-ўрганиш, ёдлаш, тинглаш ҳамда тажвид қоидаларини янада пухта ўрганишга бўлган меҳр-муҳаббатининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Кўрик-танлов натижалари қуйидагича бўлди:

Мураттаб қори йигитлардан:

  • 1-олий ўринга Тошкент ислом институти талабаси Абдулазиз қори Раҳмонберди;
  • 1-ўринга Саййид Муҳйиддин Махдум мадрасаси талабаси Сирожиддин қори Абдумаликов;
  • 2-ўринга Кўкалдош мадрасаси талабаси Низомиддин қори Абдумаликов;
  • 3-ўринга Мир Араб мадрасаси талабаси Мираббос Мирбобоев;

Мужаввид қори йигитлардан:

  • 1-ўринга Фахриддин ар-Розий мадрасаси талабаси Муҳаммадюсуф Ҳомидов;
    2-ўринга Муҳаммад ал-Беруний мадрасаси талабаси Насибиллоҳ қори Пирхонов;
    3-ўринга Мир Араб мадрасаси талабаси Қодирали Аҳмаджонов;

Мураттаб қория қизлардан:

  • 1-ўринга Хадичаи Кубро мадрасаси талабаси Муҳсина Ишоқжонова;
    2-ўринга Тошкент ислом институти талабаси Шоҳистахон Нурматова;
    3-ўринга Жўйбори Калон мадрасаси талабаси Шаҳноза Яҳёева;

Мужаввид қория қизлардан:

  • 1-олий ўринга Тошкент ислом институти талабаси Робия Нажмиддинова;
    1-ўринга Хадичаи Кубро мадрасаси талабаси Дилнозахон Умаралиева;
    2-ўринга Жўйбори Калон мадрасаси талабаси Лутфия Ўринова;
    3-ўринга Тошкент ислом университети талабаси Маҳфуза Жалолиддинова муносиб деб топилди.

Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан