Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги йиллардаги ҳарбий самолётларнинг ҳалокати тарихидан
30.04.2017 21:06,  
2

2017 йил

26 апрелда Баута ҳудудидаги Плая Баракоа аэропортидан ҳавога кўтарилган Куба ҳарбий кучларига тегишли AН-26 самолёти Aртемис провинцияси ҳудудида жойлашган Лома-де-ла-Пимйента туманида қулаб тушади. Нохуш воқеа натижасида саккиз нафар ҳарбий ҳалок бўлади.

29 мартда Ливия ҳаво кучларига қарашли бўлган Су-30МКИ мамлакат шарқида жойлашган Торбук аҳоли пунктида ҳалокатга учрайди. Самолёт шахсий уй устига қулаб тушади ва натижада ёнғин бошланади. Ҳалокат натижасида учувчи, уй хўжайини, унинг рафиқаси ва бир ўғли ҳалок бўлишади.

15 мартда Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган Су-30 МКИ самолёти Раджастон штатининг шимоли-ғарбида ҳалокатга учрайди. Самолёт Уттарлай авиабазаси яқинидаги қишлоқда ерга қулаб тушади. Ҳалокат натижасида қишлоқ аҳлидан уч нафари турли даражадаги куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилади. Ҳарбийлар катапулта тизимини ишга тушириб, омон қолишга муваффақ бўлишган.

15 мартда AҚШ ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлган U-28A самолёти Ню-Мексико штати яқинида ҳалокатга учрайди. Натижада уч нафар учувчи ҳалок бўлади.

15 январда Ливия Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган МИГ-23 қирувчи самолёти Бен-Ғози яқинида ҳалокатга учрайди. Ҳалокат техник носозлик сабаб юзага келади. Экипаж аъзолари омон қолади.

2016 йил

25 декабрда Сурияга йўл олган Россия Мудофаа вазирлигига қарашли ТУ-154 самолёти Сочи аэропорти яқинида ҳалокатга учрайди.  Самолёт бортида бўлган 92 нафар шахс, жумладан, 8 нафар экипаж аъзолари, Aлександров номидаги ансамблнинг 64 нафар артисти, Россия телеканалларининг 9 нафар ходими, “Aдолатли ёрдам” хайрия жамғармасининг раҳбари “Доктор Лиза” номи билан машҳур бўлган Eлизавета Глинка ва икки нафар федерал хизмат ходимлари ҳалок бўлишади.

21 декабрда Малайзия шимолида ҳарбий ҳаво машқларида қатнашаётган Super King Air 200 Т русумидаги турбовинтли самолёт ҳалокатга учрайди.  Фалокат натижасида 1 киши қурбон бўлади ва яна уч киши турли даражадаги тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилади.

3 декабрда Индонезиянинг Линга архипелаги ҳудудида Банка оролининг Панкалпинанг шаҳридан ҳавога кўтарилган полиция самолёти ҳалокатга учрайди. Бортдаги 13 йўловчининг барчаси ҳалок бўлади.

28 ноябрда Канада Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган CФ-18 самолёти Колд Лейк ҳудудидан унча узоқ бўлмаган жойда ҳалокатга учрайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан