Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев “Ўзстандарт” фаолиятига оид янги қарор имзолади
2.05.2017 10:20,  
6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификация агентлигининг фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга келтирилган расмий шарҳда «Ўзстандарт» агентлиги фаолияти билан боғлиқ ечимини топмай келаётган бир қанча масалалар тилга олинади.

Агентликнинг ташкилий тузилмаси халқаро талабларга жавоб бермас, белгиланган вазифаларнинг самарадор бажарилишини таъминламас эди. ISO халқаро ташкилоти стандартларини қабул қилиш иши яхши ташкил этилмаган эди. Миллий стандартлаштириш ҳужжатлари фондида уларнинг улуши 13 фоизни ташкил этади. Шу ва бошқа камчиликлар ҳужжатда тилга олинди.

Бундан ташқари, агентлик республика корхоналарига халқаро сифат бошқарувчи тизимларини жорий этиш бўйича кўмак бериш ишида оқсамоқда. Ниҳоят, республиканинг мавжуд эталон базаси саноатнинг алоҳида соҳаларида қўлланувчи юқори аниқликдаги ускуналарни метрологик назорат билан қамраш имконини бермас эди.

Президент қарори билан «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Булар:

  • Маҳаллий маҳсулотлар замонавий талабларга жавоб беришини ҳамда унинг ташқи бозораларда рақобатбардошлигини уни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентни фаол тарзда жорий этиш йўли билан таъминлаш;
  • Биринчи навбатда экспортчи корхоналарда маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг миқёсда жорий этиш, маҳсулотни халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаш;
  • Экспортчи корхоналарга маҳсулот сертификацияси, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларида қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • Техник назорат ва метрология тизимларини ривожлантириш, уларнинг реализация қилинаётган маҳсулот хавфсизлигини тизимли назорат қилишдаги самарадорлигини ошириш;
  • Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;
  • Техник назорат, стандартлаштириш, метрология, сертификация ва аккредитация соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилиш.

Ҳужжатда, шунингдек, 2017–2020 йилларда «Ўзстандарт» агентлиги ишининг самарадорлигини ошириш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури маъқулланди. У стандартлаштириш, метрология, сертификация соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, агентлик лабораториялари ҳамда минтақавий марказларини модернизация қилишни, замонавий юқори аниқликка эга ўлчаш ва текшириш аппаратураси билан қайта жиҳозлашни кўзда тутади.
2 мингдан ортиқ халқаро стандартларни босқичма-босқич қабул қилиш, уларнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар миллий фондидаги улушини икки баробарга ошириш кўзланмоқда. Бундан ташқари, 9 мингдан ортиқ корхонада халқаро стандартларга жавоб берувчи сифат менежменти тизимлари жорий этилади, 2020 йилда эса уларнинг сони 4,6 баробарга ўсади.

«Ўзстандарт» агентлиги қошида «Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитацияси маркази» ҳамда «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхоналарининг таъсис этилиши режалаштирилган. «Республика синов ва сертификация маркази» қайта тузилади.

Эталон базасини давлат бюджетидан эталонларни ва энг юқори аниқликларни ўлчаш воситаларини харид қилиш йўли билан ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан