Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Амстердам аэропортида Россия фуқароси заҳарли илонлар билан қўлга тушди
4.05.2017 16:11,  
12

Нидерландия полицияси ўнлаб заҳарли ва ўта хавфли жониворларни яширинча самолётга олиб чиқмоқчи бўлган шахсни ҳибсга олди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Маълум бўлишича, Бразилия сафаридан қайтаётган Россия фуқароси Россияга учишидан олдин Амстердамдаги “Sxiphol​” халқаро аэропортида қўлга олинган. Унинг юклари орасида илонлар, қурбақа, калтакесак ва сувараклардан иборат заҳарли жонзотлар яширилгани аниқланган.

Озиқ-овқат ва истеъмолчилар хавфсизлиги бошқармаси вакили маълум қилишича, аниқланган жонзотларнинг бари инсон ҳаёти учун юқори даражада хавфли бўлган заҳарли жониворлардир. Қўлга олинган кишининг рюкзакидан 26 та ўта заҳарли илонлар, 10 та заҳарли қурбақа, 33 та суварак ва бир нечта калтакесак чиққан.

Россия фуқаросига нисбатан қандай айбловлар қўйилгани ҳозирча маълум эмас. У Амстердамдаги ҳибсхонада сақланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан