Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент фармонига биноан Ўзбекистонда 7та эркин иқтисодий фармацевтика зонаси ташкил этилади
5.05.2017 09:33,  
15

 май куни Президентнинг “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. 

Фармон шарҳида айтилишича, ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши, авваламбор, республикамизнинг фармацевтика соҳасини ривожлантиришга, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга, маҳаллий дори-дармон воситалари бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдиришга кенг имконият яратади. 

Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш фармацевтика саноатини янада ривожлантиришда биринчи даражали вазифа сифатида белгилаб берилган. 

Тупроқ ва иқлим шароитлари ноёблигини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш тўғрисида таклиф киритилган. Фармонда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига қуйидаги топшириқлар юклатилди: 

  • ер участкалари чегараларини белгилаш ва уларни эркин иқтисодий зоналар таркибига киритиш учун ажратиш; 
  • келгусида доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил қилиш учун ер участкаларини аниқлаш ва уларни ажратиш; 
  • эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида саноат плантацияларини ташкил этиш, ўстириш учун тавсия этиладиган доривор ўсимликларнинг рўйхатини тузиш ҳамда кейинчалик ушбу доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, дори-дармон воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш бўйича мақсадли Дастур ишлаб чиқиш. 
  • Ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналарнинг фаолият муддати кейинчалик узайтириш имкони билан 30 йил этиб белгиланган, ушбу ҳудудларда алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиблари амал қилади. 
  • Жумладан, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан тегишли инвестициялар киритилганда, улар: 
  • ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалардан; 

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар, хомашё ҳамда бутловчи буюмларни олиб киришда божхона тўловларидан озод этилади.

Шунингдек, эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ўзларига қулай бўлган тўлаш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш шартлари ва шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.  

Эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг барчаси ва ҳар бири учун қулай шароитлар яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар ҳудудлари, шунингдек, уларнинг иштирокчиларининг ишлаб чиқариш майдонлари тегишли ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан кафолатли таъминланади. 

Шунингдек, Фармоннинг аҳамиятли томонларидан яна бири тижорат банкларига ўз маблағлари ва жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобига эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, шунингдек, доривор ўсимликлар хомашёси етиштириш бўйича плантациялар ташкил этиш учун хўжалик юритувчи субъектлар ва фермер хўжаликларига кредитлар ажратиш тавсия этилмоқда. Шу билан бирга, гаров таъминоти етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда тижорат банклари инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига технологик ускуналарни лизинг асосида белгиланган тартибда етказиб берилишини таъминлайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан