Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳнат вазири ўринбосари сохталиклар хусусидаги саволга жавоб беришдан қочди
10.05.2017 13:36,  
9

Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг расмий сайтида (mehnat.uz) берилган бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларда сохталик ва ноаниқликлар учрамоқда. Бу ҳақда “Оила даврасида” газетаси хабар қилди.

Газета мухбири Ўртачирчиқ туманидаги 8-мактабда ўқитувчи штати бўш экани ҳақидаги эълонда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилганда гўшакни кекса онахон кўтариб, бу мактабнинг рақами эмаслигини билдирган.

Ёки 63-мактабдаги вакант ўрин – кутубхоначи лавозимига ваъда қилинган 3,5 миллион сўм ойлик ҳам сохта экани маълум бўлган.

Газета бу борада Меҳнат вазирлигига мурожаат этган. Аммо вазир ўринбосари Баҳодир Низомов савол “боғдан” бўлса, унга “тоғдан” жавоб берган.

Қайд этилишича, ўтган йили мамлакат бўйича 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да, бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини иш билан таъминлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан