Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Зироатхон Мирзиёева Хитойга етиб боришди (видео)
11.05.2017 19:57,  
105

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 май куни Хитойга давлат ташрифини бошлади. Бу Ўзбекистон давлат раҳбарининг тўртинчи хориж сафари бўлиб, унинг турмуш ўртоғи Зироатхон Мирзиёева (Ҳошимова) илк бор унга ҳамроҳлик қилади. 

Зироатхон Мирзиёева Ўзбекистон Президентининг Туркманистон, Қозоғистон ва Россияга амалга оширган давлат ташрифларида иштирок этмаган эди.

ЎзАнинг хабар беришича, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин, Давлат Кенгаши бош вазири Ли Кэцян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси Чжан Дэцзян ва бошқа раҳбарлар билан учрашув ва музокараларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Президентининг Хитой етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон билан Хитой ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро битимлар ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида катта ҳажмдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14—15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир белбоғ, бир йўл» халқаро форумида иштирок этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан