Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қишлоқда яшашни истаганларга 2 минг евродан мукофот
13.05.2017 10:58,  
7

Италиянинг тоғли Бормида қишлоғи мери Даниеле Галлиано қишлоқни кимсасиз жойга айланиб қолишидан сақлаб қолишнинг йўлини топди. У қишлоққа одамларни қайтариш учун кўчиб борувчиларга пул таклиф қилмоқда, деб ёзади Guardian​ нашри.

Бормида қишлоғи Италия шимоли-ғарбидаги Лигурия вилоятида, денгиз сатҳидан 420 метр баландликда жойлашган бўлиб бор-йўғи 394 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқдаги нархлар шаҳарлар билан солиштирганда анча арзон. Бормидада энг арзон уй ижараси бир ойга атиги 50 евро туради.

Аммо охирги бир неча ўн йил давомида қишлоқ аҳолиси муттасил камайиб бормоқда. Қишлоқ ёшлари иш излаб яқин орадаги Савона ва бошқа шаҳарларга кўчиб кетишмоқда. Бормида раҳбари келаси йилдан бошлаб қишлоққа кўчиб борган,у ердан кўчмас мулк сотиб олган ёки ижарага олган ҳар бир кишига икки минг евро совға қилишни ваъда қилмоқда.

Қишлоқ раҳбари Фейсбукдаги саҳифасида мукофот ҳақида эълон қилар экан, тармоқ фойдаланувчилари орасида қизиқиш пайдо бўлган. Фойдаланувчилар асосан қишлоқда иш топиш имкониятлари билан қизиқишмоқда. Амедео Алока исмли Фейсбук фойдаланувчиси, модомики қишлоқда унга иш топилган тақдирда, 2 минг евро мукофотдан воз кечиб қишлоққа боришини айтган. Бормида раҳбарияти қишлоққа кўчишни истаганларга тоза ҳаво, ажойиб табиат, ўрмон, чорва ҳайвонлари ва деҳқончилик маҳсулотларинигина таклиф қилишлари мумкин.

Италияда аҳоли томонидан қишлоқларнинг тарк этилиши ҳолати ортиб бормоқда. Ўтган йили Италия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ассоциацияси эълон қилган ҳисоботда мамлакатда икки ярим минг қишлоқ қаровсиз қолиш хавфи остида эканлиги қайд этилган. Январь ойида Италия маданият вазирлиги 2017 йилни «Қишлоқлар йили» деб эълон қилган. Вазирлик қишлоқларда туризмни ривожлантириш ва аҳоли кўчиб кетишини камайтириш учун бу тадбирга қўл урган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан