Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева Хитойдаги Ёпиқ шаҳарда бўлди

16.05.2017 | Жаҳон | 4228

Хитой раҳбарининг турмуш ўртоғи Пэн Лиюань «Бир макон, бир йўл» форумида иштирок этган давлатларнинг биринчи хонимларини Пекинда жойлашган дунёдаги энг катта сарой комплекси — Ёпиқ шаҳарга таклиф этди. 

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева қатнашди.

Меҳмонларга сарой-музей тарихи ҳақида ҳикоя қилинди, улар қадимий осори-атиқлар кўргазмасини кўздан кечирди.

Шунингдек, музей боғида меҳмонларга Пекин номоддий мероси дастури ва маҳаллий санъаткорлар чиқиши намойиш этилди.

Сайр якунида Пэн Лиюань Хитой ва форумда қатнашган давлатлар ўртасида янада сермаҳсул ўзаро алмашинув ва ҳамкорлик йўлга қўйилиши истагини билдирди.