Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чимён МДҲнинг энг оммавий тоғ курортлари бешлигига кирди
18.05.2017 15:54,  
29

МДҲ ҳудудида жойлашган энг оммабоп тоғ оромгоҳлари бешталигида Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон дам олиш масканлари ўрин олган.

ТурСтат рейтингидан Чимбулоқ (Қозоғистон), Шахдаг (Озарбайжон), Цахкадзор (Арманистон), Чимён (Ўзбекистон) ва Қоракўл (Қирғизистон) оромгоҳлари ўрин олган. Рейтинг учун маълумот тўплашда, меҳмонхоналардаги онлайн брон тизими статистик маълумотларидан фойдаланилган.

Нархи қиммат бўлмаган дам олиш масканлар асосан Қоракўлда ва Чимёнда яшаш ва овқатланиш ҳаражатлари ҳисобланган ҳолда, бир кунлик ҳордиқ нархи 70 долларни ташкил этади. Шунингдек, нархи энг қиммат бўлган тоғли дам олиш масканлар рўйхатида Чимбулоқ (бир кунлик ҳордиқ нархи 100 доллардан ортиқ), Шахдаг (ўртача нархи 90 доллар) ҳамда Цахкадзор (ўртача нархи 80 доллар) жой олган.

ТурСтат эътироф этишича, одатда, тоғ дам олиш масканларда сайёҳатчилар ўртача 7 кун дам олишади. Дам олиш дастурига тоғ сайллари (треккинг), тоғли йўлларда автомашина, велисопед ёки квадроцикл ҳайдаш ёки отда юриш, шунингдек, бассейн, сауна, SPA ҳамда тренажёр залларида вақт ўтказиш ўрин олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан