Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳоннинг энг диндор ва динга эътиборсиз мамлакатлари рейтинги тузилди
19.05.2017 11:26,  
17

Жаҳоннинг энг диндор ва динга нисбатан эътиборсиз мамлакатлари рейтинги тузиб чиқилди. Бу ҳақда, WIN/Gallup томонидан ўтказилган тадқиқот маълумотларига асосланиб, The Telegraph хабар бермоқда.

65 мамлакатдан жами 64 мингга яқин киши иштирок этган сўровнома натижаларига кўра, сайёра аҳолисининг учдан икки қисми ўзини тақводор деб ҳисоблайди.

Таиланд жаҳоннинг энг художўй мамлакати бўлиб чиқди. Ушбу мамлакатда истиқомат қилувчи респондентларнинг 94 фоизи ўзини тақводор деб атаган. Айни вақтда, аҳолининг 1 фоизи ўзини ҳақиқий атеист деб ҳисоблайди. Аҳолисининг художўйлиги бўйича иккинчи ўринни Марокаш, Бангладеш, Грузия ва Арманистон эгаллаган (ҳар бирида 93 фоиздан).

Аҳолисининг динга эътибори энг паст мамлакатлар бешлигидан Голландия (аҳолининг 26 фоизи ўзини тақводор деб ҳисоблайди), Чехия (23 фоиз), Швеция (19 фоиз), Япония (13 фоиз) ва Хитой (7 фоиз) жой олган.

Аввалроқ, америкалик тадқиқотчилар XXI аср охирига бориб Ислом, насронийликни ортда қолдириб, жаҳондаги энг оммавий динга айланишини аниқлашгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан