Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорлик фаолиятига ўргатиш бўйича республика маркази ташкил этилади
25.05.2017 21:11,  
15

Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида Тадбиркорлик асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Марказ хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этади. Уларга бизнесни юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа йўналишлар ўқитилади.

Шунингдек, илғор ички ва халқаро дастурлар асосида хусусийлаштирилган корхоналарда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни, хусусийлаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ишлаб чиқариш-техник ходимлар малакасини оширади.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази манзили: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ислом Каримов кўчаси 55-уй.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан