Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Малика»да сотилаётган Nokia 3310 (2017) нархи билан танишинг
31.05.2017 15:58,  
268

Nokia 3310 телефонининг қайта ишлаб чиқарилиши ҳақидаги гап-сўзлар кимгадир чин, кимга эса ҳазил бўлиб туйилган эди. Финляндиянинг HMD Global компанияси MWC 2017 Жаҳон Мобиль Конгресси кўргазмаси доирасида 26 февраль куни, орадан 17 йил ўтиб Nokia 3310 янги талқинда қайта расман намойиш қилгач, жаҳон миқёсида унга нисбатан катта қизиқиш уйғонди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Nokia 3310’нинг 2017 йилги талқини хусусида кўп ва хўп ёздик. Унинг жаҳон миқёсида талаш бўлиб сотилаётгани тўғрисида ҳам хабар бердик. Уни харид қилиш истагида бўлганлар сони юртимизда ҳам кўп экани шубҳасиз. Смартфонлар нарх-навоси билан қизиқиб юриб, «Малика» маиший техника мажмуасида узоқ кутилган Nokia 3310 (2017) гаджетининг сотувга чиқарилганидан хабар топдик.

Аммо, унинг нархи сизни у қадар хурсанд қилмаслиги мумкин. Янги ва ихчамгина гаджет 122 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда. Ваҳоланки, Россияда ҳам бу телефон 70 доллардан сотувга чиқарилган эди.

Телефонда 2,4 дюймли рангли дисплей мавжуд. Унинг пиксель сиғими QVGA (320х240)’га тенг. Телефон аппарати microSD хотирани кенгайтириш флешкасига мўлжалланган бўлмачага ҳам эга. Қолаверса, MP3-плеер орқали мусиқа ҳам тинглаш мумкин. Тўлиқ янгича дизайнга эга телефон олд панелида моддий тугмалар қолдирилган.

Nokia 3310 2 мегапикселли камерага эга. Бу камера LED фоточақноқ билан ҳам таъмин қилинган. Қурилма батарейкасининг сиғими 1 200 мА соат. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, уни тўлиқ қувватлаб, 22 соат тинимсиз суҳбат қуриш, 39 соат радио тинглаш, «кутиш» режимида 21 кун фойдаланиш мумкин. Телефон аппаратининг оғирлиги 85 грамм.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан