Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шумерлар ва фиръавнлар авлодиданлигини даъво қилган оҳангаронлик аёл афсонавий мавжудотлар таҳдидидан паноҳ сўраб порталга ёзди
4.06.2017 21:49,  
47

Sof.uz сайтига етиб келган Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонасига йўлланган хатда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидан бўлган аёл ўзини шумерлар, фиръавнлар ва қадимги турклардан эканлигини даъво қилган. Хатда ёзилишича уларнинг авлодининг бошида тожи бўлган. Аёл қандайдир афсонавий душманларининг синовларидан ўтганлигини ёзади. Бироқ “сариқ одамлар” уни ўлдириб юборишидан чўчиб Президент Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига мурожаат қилиб ёрдам сўрайди.

Sof.uz сайти мурожаат йўлловчи аёл билан боғланди ва унинг аждодлари шумерларми, фиръавнларми ёки туркийларми эканлигини суриштирди. Аёл “уларнинг барчаси бир авлоддан бўлган”, дея жавоб берди.

“Ҳозир мен сариқ одамлар исканжасида қолдим, ҳатто кўчамизда сариқ аёл ўтирибди, мени кириб-чиқаётганимни, кетаётганимни хабар қилиб. Мени халқ ва Президент ўз ҳимоянгизга олишингизни сўрайман. Милиция ва Миллий хавфсизликни хабардор қилишингизни сўрайман”, деб арз қилади аёл виртуал қабулхонага йўллаган мактубида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан