Қатар Ливиядаги террористик ташкилотларни, жумладан, “Исломий давлат”ни қурол билан таъминлаган ва молиялаштирган, деб маълумот берди Ливия миллий армияси вакили полковник Аҳмад ал-Мисмарий.
Чоршанба куни кечқурун ўтказилган матбуот конференциясида Мисмарий бу фактни тасдиқловчи бир қанча ҳужжатларни кўрсатди.