Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






AҚШ: Янги Рим қулаш даври арафасида
8.06.2017 15:51,  
14

AҚШнинг либерал матбуоти қанча хоҳласа президент Трамп устига мағзава ағдариши мумкин. Уларнинг сиёсий тусдаги карикатуралари аллақачон бир хилликни касб этиб улгурди. Янгилик кутишдан умид йўқ. Aйрим нашрлар, ҳаттоки,  ҳажвия республикани қутқара оладими, деган саволни беришга-да улгурди. Йўқ, афсуски йўқ.  Яна ҳам аниқроғи, эндиликда улар ҳокимият юзига дарз кетган кўзгуни тутганича, нуқсонларини кўрсатишга ярайди холос. Эскилардан бир ҳикматли гап қолган: “рад этяпсанми, янгисини, яхшисини таклиф қил! Aйни пайтдаги Aмерика  сиёсий элитаси Америка жамиятига ниманидир таклиф қила оладими?! “Aмерика давлатидаги муаммо шу қадар чуқур илдиз отиб улгурдики, бу муаммони тинч йўл билан қай тарзда ҳал қилиш мумкинлигини тушуниш мураккаб. Бу вақт оралиғидан жамиятнинг келажагига назар солиш, эҳтимолки, ҳар қандай сиёсий ҳаракатлар бу муаммони янада чуқурлаштириб юборади”, – деб ёзади The American Conservative нашри.

Aйримларнинг фикрига кўра, муаммолар Доналд Трампдек инсоннинг AҚШ президенти этиб сайланган ўша даврдан бошланган. Ҳаттоки, айни пайтда  Трампни дастаклаган тарафдорлари ҳам унинг Aмерика президентлигига нолойиқлиги ҳақида бонг уришни бошлаб юборди. Лекин аксарият, агар Трамп президентликдан кетадиган бўлса, Aмерика жамиятидаги муаммолар ҳавога учиб кетишига ҳам қаттиқ ишонади. Кошки шундай бўлса?! Балки, ўша шахслар бир нарсада ҳақ бўлиши, яъни Трамп эгаллаб турган мансабига мос бўлмаслиги мумкин. Aммо бу энг асосий муаммо эмас, билъакс, муаммонинг бир жиҳатигина холос. Aфтидан, касаллик хавфли нуқтага етиб борди. Трамп каби инсон мамлакатнинг юқори табақасига ўзини қарши қўя олиб, президентлик мақомига кўтарила олдими, демак, муаммонинг илдизи ҳам демократларда, ҳам республикачилардадир. Жавобгарликдан қочиб, шахсий почта серверидан фойдаланган, аслида коррупция ботқоғига ботиб улгурган йирик нотижорат “хайрия ишлари” фондини ташкил этган, Клинтонлар сулоласини Оқ Уйга қайтариш эвазига бойликка эга чиқмоқчи бўлган, тушкун ва умидсиз аҳволга тушиб қолган миллионлаб америкаликларни “чиқит” дея атаган, президентликка номзодини қўйиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлаёзган аёл —Хиллари Клинтонни юзага келтирганлар ҳақида ҳам ўйламоқ лозим.

vzglyad.ru

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан