Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги ташкил этилган Ўзбекистон-24 телерадиоканали 10 июнь куни эфирга
8.06.2017 16:11,  
2

Янги ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” телерадиоканали 10 июнь куни радио орқали жонли эфирга чиқади. Бу ҳақда сайтимизга ишончли манбалар хабар бермоқда.

2017 йил 10 июнь куни соат 09-00 дан 13-00 гача "Ўзбекистон-24" радиоканали эфирга чиқади. Ҳар 20 дақиқада янгиликлар ва оралиқ 15 дақиқада тематик эшиттиришлар берилади.

Синов тариқасида радиоэфир фақат МТРК ҳудудининг ўзигагина тарқатилади. Эшиттиришларни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алихоновнинг шахсан ўзи кузатиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТРК таркибида ташкил этилаётган янги “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканали 27 июндан тўлиқ иш бошлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан