Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қулфбузар ва ёлғончилар “сичқон” ишлатишига қараб фош этилади
12.06.2017 17:43,  
27

Италиялик компютер мутахассислари ўзини бошқа кишидек тутаётган шахсни компютер “сичқон”ини ҳаракатлантиришига қараб аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқди. Олимлар бу янгилик фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоялаш ва ўзи ҳақда ёлғон ахборот бераётганларни топишда кўмаклашишини айтмоқда.

Алгоритмнинг ёлғонни фош этувчи бошқа усуллардан фарқи шундаки, уни масофадан туриб ишлатса бўлади. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида кўп сонли одамларни ўрганиш мумкин.

Алгоритмнинг ишини текшириш жараёнида 20 нафар кўнгиллидан ёлғондакам таржимаи ҳолни худди ўзиники каби эслаб қолиш сўралди. Шундан сўнг уларга ёпиқ саволли (“ҳа” ва “йўқ” жавобларидан таркиб топган) анкета берилди. Жавоб бериш жараёнида уларнинг “сичқон” ишлатиш ҳаракатини кузатишга муваффақ бўлинди.

“Сизнинг исмингиз Жулиями?” ёки “Сиз 1995 йилда туғилганмисиз?” сингари оддий саволлар қаторига баъзи кутилмаган саволллар ҳам қўшилди. Масалан, буржи, тўқима шахс асли қаерда туғилганлиги ва ҳоказо. Ёлғондакам анкета тўлдираётган шахс туғилган санасини эслаб қолиши мумкин, аммо буржи ҳақидаги саволга ростакамига анкета тўлдираётган инсон каби тезкорлик билан жавоб беролмайди.

Тадқиқот муаллифлари ёлғончиларни фош қилиш учун дастурни амалда қўллаб кўрди ва 77,5-85 фоиз аниқликда натижа олди. Алгоритмга “сичқон” ҳаракати маълумотларини қўшиб, аниқлик 90-95 фоизга оширилди.

Муаллифлар ушбу алгоритм шахсни хорижда текшириш мобайнида ёки интернетда шахсий маълумотларини тўлдиришида асқотишини таъкидлаяпти. Ёлғондакам шахсга тегишли кўплаб “кутилмаган” саволларга олдиндан тайёргарлик кўриш мумкинлигини мутахассислар инкор этмайди. Аммо бундай саволлар чексизлигидан умид қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан