Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинада Георгий тасмаларидан фойдаланиш тақиқланди
12.06.2017 21:17,  
7

Президент Петр Порошенко Украинада георгий ленталарини "тайёрлаш ва ташвиқот қилишни таъқиқлаш" тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар қилинган Украина президенти расмий сайтида.

Украина юқори Радаси томонидан май ойи ўрталарида қабул қилинган қонунда георгий лентаси ёки унинг суратини "оммавий равишда ишлатиш, намойиш қилиш, тақиб юриш ва шунингдек тарқатганлик учун" маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Эндиликда георгий лентасини кийим ёки буюмда тақиб юриш, лентани автомобилга боғлаш, откритка, плакат ёки наклейкаларда тасвирлаш, оммавий тадбирларда ёхуд оммавий ахборот воситаларида ундан фойлаланиш, жарима ёки маъмурий қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлади.

Жарима миқдори 850 гривендан 2550 гривенгача (тахминан 32 доллардан 97 долларгача) этиб белгиланган. Таъқиқланган буюмлар эса мусодара қилиниши айтилмоқда. Агар бу қоидабузарлик йил мобайнида такрорланса, у ҳолда жарима миқдори ҳам 97 доллардан 190 долларгача кўпайтирилади ёки қоидабузар 15 суткага қамоққа олинади.

Ҳужжатда фақатгина ордени ёки медалида георгий лентаси элементлари мавжуд бўлиши мумкин бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бундан истисно эканликлари келтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан