Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Умид учқунларимизни ёққан Қатар ёхуд Жанубий Корея Доҳада таслим бўлди
14.06.2017 02:39,  
7

ЖЧ-2018 саралаш босқичи Осиё минтақаси “А” гуруҳидан ўрин олган жамоалар – Қатар ва Жанубий Корея термалари ўртасидаги учрашуви ниҳоясига етди. Доҳада кечган драматик баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

ЖЧ-2018 саралаш босқич. Осиё минтақаси. А гуруҳи. 8-тур.

Қатар-Жанубий Корея 3:2 

Қатар. Доҳа. Жассим бин Ҳамад стадиони.

ҚАТАР: Саад Ал Шеб, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Ҳасан, Муҳаммад Касола, Родриго Табата, Али Асадулла, Ҳасан Ал Хайдос, Иброҳим Мажид (с), Педро Корреа, Буалем Хухи, Акрам Афиф.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ: Куон Сун-Таэ, Ким Жин Су, Куак Таи-Хви, Сон Хюнг-Мин, Жи Донг Вон, Ли Жа Сунг, Хан Кук Янг, Ки Сунг Юнг, Хуанг Хи Чан,Жанг Хюн Со, Чой Чул Сун.

Қатарнинг ушбу ғалабасидан сўнг гуруҳдаги вазият чигаллашди. Қатар (7 очко) Хитойни ортда қолдириб бешинчи ўринга кўтарилиб олди, Жанубий Кореядаги очколар сони 13талигича қолди ва бу терма  жамоа иккинчи ўриндан кўтарилмади 12 июнь куни Эронга ютқазгач, 12 очко билан иккинчи ўриндан қимирламаган Ўзбекистондан узоқлашиб кета олмади. Қатарнинг ғалабаси Самвел Бабаян қўли остидаги Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига ишлади, энди ўзбекистонлик футболчилар кейинги икки турда Хитойни сафарда, Жанубий Кореяни Тошкентда енгиб, ЖЧ-2018га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Эрон эса Ўзбекистонни енгиб, Россияда ўтказиладиган мундиал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Жанубий Кореянинг мағлубиятидан кейин, гуруҳдаги биринчи ўринни нақд қилди.

Бундан аввалроқ, тур доирасидаги бошқа учрашувда Хитой Сурияга қарши ўйинда дурангга эришган, бу натижа эса тўртинчи ўриндаги сурияликлар учинчи ўриндаги Ўзбекистонга етиб олмаслигини таъминлаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан