Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади
23.06.2017 12:22,  
9

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи куни Фарғона шаҳридаги Нуронийлар масканида яратилган шароитлар билан танишди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Фарғонадаги Нуронийлар маскани Ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида барпо этилган. Бу ерда кексалар учун зарур бўладиган барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан бойитилган кутубхона, замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланган спорт зали, тиббиёт хонаси, фитобар, чойхона нуронийлар хизматида.

Моҳир ҳунармандлар қўлида сайқал топган айвонлар, нақшинкор устунлар ижтимоий марказ ҳуснига ҳусн қўшган.

Президент бу ердаги шароитларни янада яхшилаш, хусусан, кексалар учун автобус ажратиш зарурлигини таъкидлади. Нуронийларнинг ёшлар билан ишлашининг изчиллигини таъминлаш, жамиятимиз маънавий барқарорлигини мустаҳкамлашда уларнинг ўрнини ошириш бўйича тавсиялар билдирди, дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан