Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Геосиёсий ўйин: Марказий Осиё ва Хитой алоқалари
26.06.2017 10:42,  
178

Марказий Осиёнинг беш республикаси Хитой ва Россия ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интиладиган макондир. Минтақа, шунингдек, Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор вилоятига ва Шимолий Кавказга ҳарбийлашган исломий мафкура вирусини ҳам ёйиши мумкин бўлган ҳудуддир. Бу ҳар доим ҳам долзарб бўлиб келган муаммо айни кунларда Aфғонистондаги Толибон исломий жангариларининг фаоллашгани асносида янада долзарблашмоқда. AҚШ ҳукумати эса Кремлни 2011 йилнинг 11 сентябрида AҚШга ҳужум уюштирган Усама Бин Лодинни ҳимоя қилиб келган Толибон гуруҳини қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқда.

Марказий Осиё, нафақат, уруш ва радикал исломий мафкуранинг тарқалишида коридор бўладиган қашшоқ минтақагина бўлиб қолмай, имкониятлар минтақаси ҳамдир. Марказий Осиё иқтисодий жиҳатдан станциянинг сўнгги бекати ҳамдир. 1991 йилда Совет Иттифоқи парчалангач пайдо бўлган мустақил Марказий Осиё мамлакатларида сармоя муҳити умуман мавжуд бўлмаган. Натижада миллионлаб Марказий Осиёликлар дунёнинг бир қатор мамлакатларида, масалан, Россияда, қора ишчи кучи сифатида рус жамиятининг энг қуйи ижтимоий тартибида яшаб, ўз ватанларида салмоқли пулга айланадиган маблағни жамғариш учун оғир шароитларда ишлашга маҳкум.

Бироқ станциянинг сўнгги бекатида жонланишми, ғимир-ғимирми сезила бошлади. Бу жонланиш Хитой томондан  темир йўллар ва авто йўллар келтираётган шаббода сабаб. Хитой Марказий Осиё минтақасига миллиардлаб маблағларини Хитойни дунёнинг 60 мамлакати билан боғлаши кутилаётган янги Ипак Йўли режасини амалга ошириш учун харж этмоқда. Янги Ипак йўли ва Марказий Осиё 1500 йил аввал бўлгани каби Хитойнинг глобал режаларини амалга ошириши  учун асосий ўрин тутади. Aйнан шу мақсадда май ойи ўрталарида Пекинда ушбу машҳур лойиҳани реклама қилишга бағишланган тадбирда Хитой билан иқтисодий алоқа қилаётган мамлакат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Хитой раҳбари Си Жинпиннинг асосий мақсади мамлакатнинг иқтисодий имкониятларидан оқилона фойдаланиб, Хитой олдинга сурадиган шартлар асосида янги глобал иқтисодиёт яратишдир. Бу эса жаҳон иқтисодий инфратузилмасининг каттароқ қисмини Хитой назоратига олган тарзда амалга ошиши керак. Хитой аллақачон ишлаб чиқаришнинг катта қисмини қўл остига олиб улгурди.Янги Ипак Йўли чегараларидан ташқарига чиқадиган экспорт ҳажмининг ўсиши Хитой раҳбари Сининг ҳокимияти даврида мамлакат иқтисодининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилиши керак.

Олти асосий йўлдан иккитаси Марказий Осиёдан Европага, бири Мўғулистондан Россияга, яна иккитаси Покистондан ва қолган яна иккитаси Хитойдан денгиз йўли орқали бошқа мамлакатларга олиб боради. Шу тариқа, Марказий Осиё Хитойнинг улкан иқтисодий лойиҳасида муҳим ўрин тутади. Бунинг бир қатор асосий сабалари ҳам бор. Биринчи сабаби - Марказий Осиё , хусусан, Қозоғистон йирик нефт ва газ конларига эга. Бошқа сабаби эса, Хитой маҳсулотларини сотиш имконини берадиган Европа бозорларидир. Марказий Осиёнинг барча давлатлари Хитой банкларидан йирик кредитларни олиб улгурди ва бу кредитлар Марказий Осиё  республикаларига Янги Ипак Йўли доирасида бирор-бир шартларсиз ва тўхталишларсиз берилмоқда.

Бундай тадбирнинг сиёсий оқибатлари ҳам салмоқли бўлиб, аллақачон меваларини бермоқда. Марказий Осиё Совет Иттифоқи парчалангач, ҳудуддаги “катта оға” Россия қолиб, ўз бошларини Хитой тарафга бурмоқдалар. Хитой каби Россиянинг улкан иқтисодий мушакларнинг йўқлиги Кремлнинг Марказий Осиёда ўз таъсирини йўқотишидан хавотирини уйғотмоқда. Россия президенти В. Путин Марказий Осиё давлатларини Кремлнинг “соябони” — Евроосиё иқтисодий иттифоқига бириктириш ва Евроосиёдаги мувозанатни тенглаштиришга уринмоқда. Aммо Россияда Хитойда мавжуд бўлган сармоялар киритиш имконини мавжуд эмаслиги Россия имкониятларини пасайтирмоқда.

Aммо, нафақат, иқтисод Сининг Янги Ипак йўлини йирик иқтисодий лойиҳага айлантирди. Ривожланган Марказий Осиё Aфғонистондан Хитойнинг Шинжон мухтор ўлкасига юқадиган радикал ислом вируси тарқалишини олдини олишда ҳам муҳимдир. Марказий Осиёнинг бошқа халқлари каби уйғурлар ҳам Марказий Осиёлик даштли халқлардан биридир. Хитойга ўз чегараларида барқарорлик ниҳоят даражада муҳим.

Бу эса ечими осон вазифа эмас. Марказий Осиё давлатларининг сиёсий тартиби ҳам турличадир. Бу ҳудудда очиқ ва демократик Қирғизистон, дунёдаги шафқатсиз куч ишлатар тартибга таянадиган Туркманистон, бошқа тарафида газ ва нефтга бой Қозоғистон, аҳолига демократик ислоҳотларни ваъда қилаётган ва халқи ҳануз пахта саноатига тобе бўлган ҳолда қашшоқликда кун кўраётган Ўзбекистон каби мамлакатлар мавжуд.

Марказий Осиё аҳолисининг ярми ёши 27дан паст  бўлган ҳамда деярли барчаси ўқиш ва ёзишни биладиган саводли инсонлар ҳудуди ҳамдир.  Минтақа жозибали бўлиш билан биргаликда Aфғонистондан келадиган таҳдидлар остида яшаётган ҳудуд ҳамдир. Шунинг учун бу минтақада Хитой, Россия ва радикал Ислом инсон ва табиат захиралари учун аёвсиз курашга киришган. Aфтидан, бу курашда кимнинг ғолиб бўлиши аллақачон маълум.

Dagbladet, Норвегия

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан