Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Анвар қори Турсунов: Газ ва сувдан қарздор одамларни Ҳажга юбормаймиз
28.06.2017 21:16,  
19

Халқаро Пресс-клубнинг 28 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги сессияси табиий ресурсларни асраш, тежаш, коммунал тўловлар маданияти каби мавзуларга бағишланди. Унда иштирок этган Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов табиий ресурсларимизни тежаш, уларни исроф қилмаслик борасида шундай фикрлар билдирди:

Агар одамнинг ҳатто бир сўм қарзи бўлса ҳам, унинг Ҳаж зиёрати қабул қилинмайди. Биз бундай одамни ҳатто самолётга қўймаймиз», — деди Анвар қори.

Ўз чиқишида шаҳар бош имом-хатиби Қуръон ва Ҳадисда қарз исломда энг асосий иллатлардан бир ҳисобланишини таъкидлаб ўтди. Ва Ҳаж зиёратига отланганлар аввал одамлар ва давлат олдидаги қарзларини ёпиши талаб этилади.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистонда электр энергияси ва газ бўйича қарздорлик 5 триллион сўмни ташкил қилгани таъкидланди. Бу рақамни Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директори Жасур Орипов келтирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан