Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франциядаги масжидда террорчилик ҳужумининг олди олинди
30.06.2017 08:29,  
6

Француз полицияси Париж яқинидаги Кретей шаҳарчасида жойлашган масжид олдида теракт амалга оширишни режалаштирган кишини ҳибсга олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, пайшанба куни номаълум террорчи масжид олдида пиёдалар устига машина билан бостириб боришга уринган. Аммо жиноятчининг машинаси оломон олдигача етиб боришга улгурмаган. Полиция хабарига кўра, террорчилик ҳужуми амалга ошмай қолишига масжид олдига қўйилган йўл тўсиқлари халақит берган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Машина ҳайдовчиси полиция томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирча унга нистабатан терроризм айблови қўйилмаган ва оддий полиция бўлими жиноятни тафтиш қилмоқда.

Le Parisien газетаси хабарига кўра, машина ҳайдовчиси Парижда ИШИД аъзолари томонидан амалга оширилган терактлар учун мусулмонлардан қасос олишни мақсад қилганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Лондондаги Финсбурй Парк масжиди олдида фургон масжиддан чиққан намозхонларни босиб кетган эди. Терррорчилик ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳат олган. Теракт ижрочиси барча мусулмонларни ўлдиришни қасд қилганини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан