Берлинда 20 соат ёмғир ёғиб шаҳар метроси сувга ғарқ бўлди (видео)

30.06.2017 | Жаҳон | 2893

Берлинликлар метрополитен сувга кўмилганидан хабар беришяпти. Ҳодиса акс этган видеони Facebookда Даниил Ирбитс исмли шахс улашди.

У Берлин метроси Москваники каби чуқурликда эмаслигини ёзди. Видеолавҳа “Титаник” фильмини эсга солишини айтиб ўтди.

29 июн пайшанба куни Германия пойтахтида шаррос ёғаётган ёмғир сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ёмғир туфайли Тегел ва Шўнефелд аэропортларида ўнлаб авиақатновлар бекор қилинди.

Қутқарув хизмати ва коммунал хизматларга маҳаллий фуқаролардан минглаб шикоятлар келиб тушмоқда. Уларда ёмғир туфайли рўй берган ҳалокатлар ифодасини топган.