Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг етти машҳур стартапи
5.07.2017 19:48,  
54

Ҳозирги замон иқтисодиётининг асосий қисми бўлиб қолаётган стартаплар ишсизлик муаммосини ҳал қилиш билан бир қаторда у ёки бу мамлакатнинг иқтисодий қонунлари қай даражада демократик равишда ишлаётганлигини белгилаб бераётган омил сифатида ҳам ўзини намоён қилмоқда.

Шунингдек, мазкур стартаплар, агар сиз ўз бизнесингизни очмоқчи бўлсангиз, ибрат олиш учун намуна сифатида ҳам сизга ўз ғояларингизни ҳаётга татбиқ қилишда ёрдам бериши мумкин.

Ҳеч кимга сир эмаски, асосий стартаплар AҚШда дунё юзини кўрмоқда. Шу билан бир қаторда Европа ва Хитой стартаплари ҳам дунёни ҳайратга солишда давом этмоқда. Қуйида шулар ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Jawbone - пул айланмаси 3.5 миллиард AҚШ доллари

   

Jawbone компанияси қулоқчинлар ва смартфонлар учун симсиз динамиклар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бу компаниянинг асосий харидорлари мусиқа шинавандалари ва тезкорликни ёқтирадиган спортчилардир. Қизиқ жиҳати шундаки, компания бизнес оламига тетапоя қадам ташлаган илк пайтларида ҳукуматга ҳарбий технологияларни ишлаб чиқаришда кўмак бериб келган. Вақт ўтиши билан компания кенг истеъмолчилар ишончини қозонишга ҳам улгурди.

Uber - пул айланмаси 3.7 миллиард AҚШ доллари

Uber AҚШнинг йирик шахарларида такси қидирув тизими хизматини кўрсатувчи компания ҳисобланади. Стартап 500 миллион доллар сармоя жалб қилишга эришган компаниялардан биридир. Бугун мутахассислар компанияни 3.7 миллиард AҚШ долларига баҳолашмоқда. Компания қулай вазият туғилганда 3 миллион доллар фойда кўраётганини ҳисобга оладиган бўлсак, ўз харажатларини оқлаяпти деб адашмаган бўламиз.

Pinterest - пул айланмаси 4 миллиард AҚШ доллари

Pinterest интернет ижтимоий хизматининг янги вакилидир. Хизматнинг асосини файдаланувчилар олган ва бир бирлари билан улашаётган , муҳокама қилаётган  ва изоҳ ёзаётган суратлар ташкил қилади. Дастлабки сармоялар компанияга 2012 йилда келиб тушди ва бу сармоя миқдори юз миллион AҚШ долларини ташкил этди. 2013 йилдаги 230 миллион AҚШ доллари миқдоридаги транш компания имижини анча оммалаштирди. Натижада компания қиймати икки баравар ошди.

Spotify  -  пул айланмаси 4.1 миллиард AҚШ доллари

Машҳур стартаплар ҳақида гап кетганда Оврўполикларнинг мусиқа хизматлари бизнесида фаолият олиб келаётган Spotify компаниясини назардан қочириш адолатдан бўлмас. Хизмат фойдаланувчиларининг умумий сони 30 миллионни ташкил этади. Ҳар фойдаланувчидан бешинчиси пуллик хизматларнинг ашаддий мижозларидир. Компанияга Coca Cola каби машҳур компания ва фирмалар сармоя ётқизишган.

Zalando - пул айланмаси 5 миллиард AҚШ доллари

Олмонларнинг мазкур стартапи дунёнинг 15дан ортиқ мамлакатида кийим-кечакларнинг интернет савдоси билан шуғулланиб келади. Дастлабки даврларда компания фақатгина пойабзал савдоси билан шуғулланган бўлса, айни дамда мижозлар маҳсулотларнинг тавсифи батафсил келтирилган журналларни ҳам олишга муяссар бўлмоқда. Эътиборлиси шундаки, Zalando ўз бизнесини 50 миллион AҚШ доллари билан бошлаган ва компания пул айланмаси шу даврдан бери деярли 100 бараварга ошди.

 Jingdong - пул айланмаси 7.5 миллиард доллар

Jingdong интернет дўкони Осмон ости мамлакатида маҳсулот айланмаси энг йирик бўлган Интернет-дўкон ҳисобланади. Дўконда исталган маҳсулотни топиш мумкин. Шунинг учун, у Хитойнинг “ Amazon”и номини олган. Ўн йилдан ошдики, Jingdong дунёнинг энг яхши стартапларидан бири номига сазовор бўлиб келмоқда.

 Palantir - пул айланмаси 9.5 миллиард AҚШ доллари

Турли баҳсларга сабаб бўлган, ўзига хос стартап номини олган. Palantir технологиялари AҚШ махсус хизмат ходимларига турли шакл ва даражадаги маълумотларни филтрлаб, аҳолини кузатиш имконини берадиган  лойиҳадир. НИма бўлганда ҳам, лойиҳа 500 миллион доллардан кўпроқ сармояларни ўзига жалб қилиб бўлди.

Сўнгсўз ўрнида айтамизки, агар сизнинг антиқа бизнес-лойиҳаларингиз бўлса, атрофдагиларнинг “бундан иш чиқмайди” қабилидаги гап-сўзларига эътибор қаратманг. Режангиз аниқ, мақсадингиз режали бўлса, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан