Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Жосуслик империяси»: АҚШ разведкасининг «машаққатли объектлари», «таъсирга берилмас нишонлари» ва «кескинлик ўчоқлари»
29.06.2016 00:28,  
82

2013 йилнинг 29 августида Америка нашри бўлмиш Washington Post Америка махсус хизматларининг махфий бюджети  тўғрисидаги  маълумотларни  ўзининг дастлабки саҳифасида чоп этди. Чоп этилган маълумотлар МРБ(Марказий разведка бошқармаси) собиқ ходими Эдвард Сноудендан олинган ҳужжатларга асосланган. Ҳозирда нашриётнинг сайтида 2012 йил феврал ойи санаси билан ўта махфий – “Конгресс учун Миллий разведка дастурлари  бюджетини асослаш” (FY Congressional Budget Justification) ҳужжати 1-боби 17 дона слайдда тақдим этилган. Washington Postнинг бошқа сонида америка разведка жамиятининг махфий бюджети ҳақида 178 бетли маълумотлар ва ундаги ахборотларнинг мазмуни тўғрисида таҳлиллар баён этиб берилган. Washington Postнинг яна бошқа икки сони нишонни  янада кенг кўламдаги маълумотларга “урган”.

    Washington Postда чоп этилган махфий ҳужжатлар 2001 йилдан кейин АҚШ разведка жамиятида ташкил этилган структуралар ҳақида ва унинг фаолияти йўналишлари тўғрисида тушунчалар олиш имкониятини беради. Ҳужжатлар разведка хизматлари бўлмиш – МРБ, МҲА(Миллий хавфсизлик агентлиги) ва бошқа ягона бошқарувга эга АҚШ  разведка жамияти  директоратининг   чамбарчас бирикуви тўғрисида гувоҳлик беради.

     Маблағлар нафақат МРБ, МҲА ва бошқа алоҳида ташкилотлар ўртасида тақсимланади, балки разведка ташкилотлари ҳамкорликда ёки алоҳида ҳаракатга келтирган махсус дастурлар бўйича ҳам тақсимланган. Шуниси аҳамиятлики, АҚШ разведка жамиятиинг ягона нафақа жамғармаси бор бўлиб, у ҳам МРБ  ҳисобида туради.

     АҚШ разведка жамияти ўз ичига 16 та ташкилотни олади.Энди уларнинг 2013 йилдаги молиялаштириш  ҳажмларини кўрсатган ҳолда, санаб ўтамиз:

     1)  МРБ(Central Intelligence Agency) - $14,7 млрд., 2004  йилга нисбатан 56%га ортган;

     2) Миллий ҳавфсизлик агентлиги (National Security Agency) - $10,8 млрд., 2004 йилга нисбатан 53%га ортган;

    3) Миллий разведка идораси (National Reconnaissance Office), сунъий йўлдош разведкаси - $10,3 млрд., 2004 йилга нисбатан 12%га ортган;

     4) Геокенглик разведка миллий агентлиги  (National Geospatial-Intelligence Agency), хариталар ва позиционлаштириш билан шуғулланади - $4,9 млрд.,  2004 йилга нисбатан 108%га ортган;

     5) Мудофаа разведкаси агентлиги  (Defense Intelligence Agency);

     6) Ҳарбий ҳаво кучлари  разведкаси (Air Force Intelligence);

     7) Армия  разведкаси (Army Intelligence);

     8) Қирғоқ  қўриқлаш разведкаси (Coast Guard Intelligence);

     9) Энергетика  департаменти (Department of Energy);

    10) Ички хавфсизлик департаменти (Department of Homeland Security)

    11) Давлат департаменти (Department of State) – Давлат департаменти разведкаси;

    12) Казначейлик департаменти (Department of the Treasury);

    13) Наркотик моддалар тарқалишини назорат қилиш бўйича бошқарма (Drug Enforcement Administration);

    14) Федерал  тергов бюроси( Federal Bureau of Investigation);

    15) Денгиз пиёда корпуси разведкаси (Marine Corps Intelligence);

    16) Ҳарбий денгиз разведкаси (Navy Intelligence);

     Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни хулоса қилиш мумкинки, чоп этилган маълумотлар америка махсус хизмати молиялаштирилиши ҳақида батафсил маълумот бермайди. Чоп этилган махфий бюджетда 7 та разведка ташкилоти ва 5 та разведка дастурлари молиялаштирилиши кўрсатиб ўтилган. Бизнингча, ҳарбий разведканинг мустақил хизмат таркиблари Умумий мудофаа разведка дастурлари бўйича ҳам, шунингдек, америка ҳарбий идораси – Пентагоннинг бюджет моддаларидан ҳам молиялаштирилади. Бундан ташқари, чоп этилган ҳужжатга таяниб шуни хулоса қилиш  мумкинки, Федерал тергов бюроси ҳам таъкидланган бюджетдан бир қисм пулларни ўзи ҳаракатга келтирган дастурлар бўйича олиб турган. Разведка жамияти бюджетларини ва унинг алоҳида ташкилотлари бюджетини  бундай ташкиллаштириш, америка махсус хизматлари фаолиятининг алоҳида йўналишлари харажатларини яшириш имкониятини беради. 

* * *

     Демак, 2013 йилда америка разведка жамиятининг умумий махфий бюджети 52,6 млрд.долларни ташкил этди, бу эса 2012 молия йилига нисбатан 2,4%га  кўпдир.

     АҚШ разведка жамиятида 107035 ходим банд ҳисобланади. 1241 ходим ёки ходимлар умумий сони ўтган йилга нисбатан нисбатан 1%га қисқартирилган. АҚШ разведка шахсий таркиби учта тоифага ажратилади:1) хизматда турувчи фуқаро шахслар(83675 киши); 2) ҳарбийлар(23400 киши); 3) контракт асосида ишловчилар(21800 киши). Шуни таъкидлаш лозимки, фош қилувчи Эдвард Сноуден ходимларнинг мана шу учинчи тоифасига мансуб эди. Шунинг учун  чет эл  ОАВлари баъзан уни “контрактор” деб ҳам атайдилар.

     Америка разведка жамияти бешта стратегик йўналиш бўйича иш олиб боради. Америка разведка жамиятининг 52,6 млрд.долларлик махфий бюджети, таъкидланган беш йўналиш бўйича  тақсимоти қуйидагича  кўриниш олади:

     - АҚШ раҳбарларини “кескин воқеалар тўғрисида” огоҳлантириш – 20,1 млрд.доллар;

     - терроризм  билан кураш – 17,2 млрд.доллар;

     - оммавий қирғин қуроллари тарқалишига қарши курашиш – 6,7 млрд.доллар;

     - кибер амалиётларни ўтказиш – 4,3 млрд.доллар;

     - чет эл жосусларидан ҳимоя қилиш -  3,8 млрд.доллар.

     Шундай қилиб, америка разведка жамиятининг 52,6 млрд.долларлик  махфий  бюджети умумий миқдоридан: 39%и ”стратегик разведка ва прогнозлаштириш”га , 33%и – “ жанговар экстремизм” билан курашга, 13%и “қурол-яроғ тарқалишини камайтириш”га, 8%и “киберҳавфсизликни такомиллаштириш”га, 7%и “яхлит контрразведка”га йўналтирилган.

       Молиялаштиришнинг бошқа ўлчови – алоҳида дастулар бўйича молиялаштириш қуйидагича кўриниш олди:

      1) МҲА йиғма криптологик дастури(ССР) – 21%;

      2) МРБ дастурлари(CIAP) – 28%;

      3) МРБ пенсия жамғармаси  (CIARDS) - 1%;

      4) Умумий бошқарув (CMA) - 3%;

      5) Ички хавфсизлик департаменти  (DHS) - 1%;

      6) Мудофаа департаменти  - Чет эл контрразведка  дастури  (DoD-FCIP) - 1%;

      7) Адлия департаменти  (DOJ) - 6%;

      8) Энергия  департаменти (ноядровий  дастурларга ихтисослашган)) - 1%;

      9) Умуммудофаа  разведка дастури  (GDIP) - 8%;

     10) Миллий геокенглик разведка дастури (NGP) хариталар ва позиционлаштириш билан шуғулланади  - 9%;

     11) Кузатув разведкаси миллий дастури  (NRP) сунъий йўлдош разведкаси билан шуғулланади - 20%;

   12) МРБ ва МҲА нинг ҳамкорликдаги Махсус кузатув разведка дастури(SRP), ушбу дастур элчихоналар орқали чет элда маҳаллий коммуникация сетлари (SCS) ва ўзга компаниялар сингалларини тутиш билан шуғулланади - 2%;

     13) Давлат разведка ва тадқиқотлар бюроси департаменти - 1%;

    14) Террористик ташкилотлар молиявий манбаларига нисбатан разведка фаолияти билан шуғулланувчи Казначейлик департаменти - 1%.

     Тақдимотдаги алоҳида диаграмма МРБ(CIAP) йиғма дастурларининг моддалари бўйича маълумотни беради, бундан МРБ маблағларнинг 78%ни маълумотлар йиғишга ва атиги 7%ини уларни таҳлил этишга йўналтиришини билиб оламиз.

     Йиғма криптологик дастур(CCP)  моддалари бўйича алоҳида диаграммадан эса шуни кўриш мумкинки, МҲА нинг ушбу дастури бўйича маблағларнинг 23%и маълумотлар ва амалиётларни йиғишга сарфланса, 14%и эса уларни таҳлил этишга сарфланади.МҲА нинг CCP дастури техник жиҳозлаш, уларни ишлатиш ва менежментга кўп миқдорда маблағ ишлатишини ҳам англаб олиш қийин эмас.

    Сунъий йўлдош  орқали разведка миллий дастури (NRP)  59% маблағларни маълумот йиғиш ва уларни йиғиш бўйича амалиётларга, 24%ини эса – техник жараён ва техникаларни ишлатишга сарфлайди. Ушбу дастур бўйича йиғилган ахборотлар таҳлил этилмайди. Сунъий йўлдош орқали разведкага йирик маблағлар ажратиш кўзда тутилмаган. Бу ерда иш аввалдан йўлга қўйилган.

    Миллий разведка директори идораси ҳақида тўхталадиган бўлсак(ODNI), унинг фақат 3% маблағлари маълумотларни таҳлил этишга йўналтирилади. Бундан келиб чиқадики, директоратга маълумот етказувчи таҳлилий марказлар МРБ ва МҲА доирасида ишлайди.

    Чоп этилган тақдимот америка разведка жамиятининг 2004 йилдан 2013 йилгача алоҳида идоралар ва дастурлар бўйича бюджети ўсиши ҳақида маълумот беради.

   Махсус мукофотлар(бонуслар) оладиган чет тилларни мукаммал  эгаллаган ходимлар (ҳаммаси 10193 киши) сони ҳақидаги маълумотлар айниқса кишининг эътиборини тортади: испан тилини -2725 киши, фаранг тилини – 827 киши, хитой тилини(барча диалектлар) -903 киши, араб тилини(барча диалектлар) – 1191 киши, рус тилини – 736 киши, немис тилини – 521 киши, корейс тилини – 490 киши, форс тилини – 357 киши, португал тилини – 295 киши ва бошқа тилларни – 1629 киши.

    Тил билувчиларнинг “ўзгача  нигоҳ” алоҳида моддасида – 509 киши кўрсатилган. Бу гуруҳга: тагал(Филиппин) – 62, индонезия- 48, ҳинди -73, сомали- 5, пуштун – 88, дарий- 89, панжоби – 45, хаус(Чад) – 3 лар киради. Бу ерда америка разведкасининг “ўзгача нигоҳида” шарқ тиллари туришини кўришимиз мумкин. Чоп этилган маълумотдан разведка ходимларининг умумий сонини аниқлаб олиш мушкул, чунки бир ходим бир нечта тилларни мукаммал эгаллаган бўлиши ва шунга яраша мукофотланган бўлиши мумкин. Лекин ”лингвистик” доиранинг умумий солиштирма маълумотларини тузиб чиқиш мумкин.

     Америка разведка жамиятининг махфий бюджети бўйича Washington Post бир нечта аҳамиятли хулосаларни чиқарди.

   Америка разведка жамиятининг жорий ҳолатини Washington Post “Жосуслик империяси” сифатида таърифлайди. Чоп этилган маълумотлардан, президент ва ҳукумат АҚШ разведка жамиятига  сарфланаётган  улкан маблағларни махфий тутишаётгани маълум бўлади.

    2001 йилдан кейин, ўн йил давомида АҚШ разведкага қўшимча 500 млрд.доллар сарфлади. АҚШ разведкасининг махфий бюджети 2001 йилга нисбатан 10 баравар ва 2006 йилга нисбатан 25%га ўсди. Натижада АҚШ разведка жамиятининг харажатлари Совуқ уруш даври харажатларига тенглашди ёки ундан ортиб кетди. Америка валютасининг харид қобилиятини ҳисобга олган  экспертлар, 1980-йиллар охирида америка разведкасининг жами харажатлари 71 млрд.доллардан ошмаганини таъкидлашади. 52,6 млрд.доллар махфий бюджетдан ташқари, америкаликлар Пентагоннинг бюджети бўйича яна 23 млрд.доллар ҳарбий разведка дастурларига ҳам маблағ сарфлайдилар.

    2001 йилдан кейин  разведка жамияти харажатларининг фаоллиги ўз навбатида АҚШ ЯММ(ялпи миллий маҳсулот)нинг камида 1%и разведка жамияти учун сарфланаётганини билдиради. Ҳозирда шу нарса аниқ бўлмоқдаки, АҚШ ҳукумати давлат ҳарбий идораси - Пентагон харажатлари учун йилига  разведкага нисбатан 10 баравр кўпроқ(тахминан 600 млрд.доллар)  маблағ сарфламоқда.

    Ўзининг жорий фаолиятини АҚШ разведка жамияти “дўстлар” билан, шунингдек “душманлар” ҳам баб-баравар олиб боради. АҚШ разведка ва контрразведка фаолиятида стратегик устуворлик объектлари: Хитой, Россия, Эрон, Куба ва Исроилдир. Эрон, Хитой ва Россия ҳукуматлари суқилиб кириш учун ўта қийин давлатлар сифатида тоифаланади. Шунингдек, Шимолий Корея ҳам америка хуфияси учун ўта ноқулай ҳисобланади. Америка разведкаси учун Пхеньяннинг ракета ва ядро дастурларида бешта “ кескин” муаммо бор, таҳилилчилар эса шимолий кореялик раҳбарнинг ниятини ҳеч қачон била олмайдилар. Бундай ташқари, Покистон “таъсирга берилмас нишон” сифатида таърифланади.

     Washington Postнинг қайд қилишича, махфий бюжет шундан далолат беради:2001 йил 11 сентябридан кейин ташкил этилган “разведка чамбараги” президентни миллий хавфсизликка таҳдид этувчи таҳлилий маълумотлар билан таъминлай олмаяпти. Америка разведка жамияти “кескинлик ўчоқлари”ни: Яқин Шарқдаги “Ҳезболлаҳ”да, Покистон Ядро дастурида, Хитойнинг 5-авлод қирувчиларида, Россиянинг ”Москвада рўй бериши мумкин бўлган барқарорликни издан чиқиши, яъни оммавий тартибсизликлар ва террористик ҳужумларга” берадиган жавобида кўради. Америкаларнинг  алоҳида эътибори чет элдаги кимёвий ва бактерологик қуроллари устида олиб бориладиган ишларга қаратилган. Америка разведкасининг устувор вазифалари “русларнинг кимёвий қуролларини қўллашга қарши чоралари”га ва Покистоннинг кимёвий ва бактерологик қуроллари хавфсизлиги чораларини баҳолашга қаратилган. Америка разведка жамиятининг устувор мақсадлар рўйхатидан Шимолий Кореянинг ядро дастури ҳам ўрин эгаллаган.

    2001 йилдан кейин америка махсус хизматлари АҚШ миллий хавфсизлигига жиддий хавф солувчи терроризм билан курашга йўналтирилган. Разведка ҳаражатларининг учдан бир қисми шу йўналиш бўйича сарфланмоқда. Охирги эришилган натижалардан бири, МРБнинг террорчилар жойлашган ўрни ва шахсини аниқлаш учун биометрик ўлчагичларни ишга тушириши бўлди, бу МРБ дронлари(учувчисиз учадиган аппарат)нинг ҳужуми  ёрдамида Яқин ва Ўрта Шарқда  йўлга қўйилди.

    Бугунги кунда АҚШ разведка жамияти мамлакатда чет элдан ёрдам олмаган ҳолда террористик  ҳужумларни амалга оширувчи “жайдари” террорчилардан жуда ҳам хавфда эканлигини яширмайди. Бундай ҳолатларга мисол тариқасида Бостонда ака-ука Царнаевлар томонидан амалга оширилган террористик актларни келтирилади. Лекин ушбу муаммо Бостонда портлашлардан бир йил аввал   кўтарилган ва “разведка учун энг мураккаб туйнуклардан” бири сифатида баҳоланган эди. Шундай қилиб, Бостондаги террористик акт мавжуд прогнозларни тасдиқлади. Сўнгги йилларда АҚШ Миллий аксилтеррор маркази потенциал террорчилар ”индикаторлар”ини аниқлаш учун турли муассасалардан ўнлаб таҳлилчиларни таклиф этди. МРБ ўз навбатида, интернетдаги “жиҳодчилар” фаоллигини яширин кузатиш имкониятига эга ходимларни янада кўпайтириш учун қўшимча маблағларга эга бўлди.

     Чоп этилган махфий бюджетдан шу нарса кўриниб турибдики, АҚШ ҳали ҳам техник разведкага устувор аҳамият бериб келмоқда. МРБ ўз бюджетининг 12%и ёки 1,7 млрд.долларини МҲА билан ҳамкорликдаги CLANSIG  дастурини молиялаштиришга ажратмоқда, бу унга “душман ҳудудида”ги радио ва телефон алоқасини яширин тутиб қолиш имкиниятини беради. МҲА(АНБ)нинг 35 минг ходими “Йиғма криптологик дастурида”да банд бўлиб, улар ўз навбатида қўшимча тарзда ҳарбий кучларга ҳам хизмат кўрсатади. Ушбу дастур нафақат ўзгалар алоқаси кодини ечиш, балки ўз алоқасининг хавфсизлиги таъминлаш учун ҳам хизмат қилади. Шимолий Корея бўйича бўлим, ушбу мамлакат АҚШ томонидан пухта техник кузатув билан қуршаб олинганини тасдиқлайди. Махсус ўлчагичлар мамлакат сейсмик фаоллигини мониторинг қилса, сунъий йўлдошлар янги ядро объектларини қидириш мақсадида мамлакат ҳудудини юқори тарафдан назоратга олиб туради. АҚШ разведка агентликлари Шимолий Кореядан “сутка давомида” ҳавонинг таркиби, инфрақизил намуналари ва объектлар фотосуратларини олиб туришга уринадилар. Эрон ҳақида тўхталадиган бўлсак, янги кузатув усуллари ва технологиялар таҳлилчиларга сунъий йўлдош орқали топиш мумкин бўлмаган ядро объектларини аниқлаш имкониятини яратди.

    Washington Postда чоп этилган маълумотда айтилишича, Сурияда бошланган фуқаролар уруши аввалида МҲА ушбу мамлакат юқори мартабали ҳарбийлари алоқасини эшитишга муваффақ бўлган. Сурияликлар кейинчалик алоқа ташкил этишдаги ўз камчиликларини эътироф этишга мажбур бўлдилар. Интернет ҳақида сўзланадиган бўлса, МҲАнинг бу борадаги фаоллиги Эдвард Сноуден томонидан етарлича ёритиб берилди. МРБ ва МҲА бюджетда “ҳужумкор кибер амалиётлари” деб номланувчи, чет эл компьютер тармоқларини бузиш орқали ахборот тўплаш ва зимдан иш юритиш бўйича  тажовузкорона  уринишларни амалга оширганлар.

    Washington Postдаги яна бир қайд этилган жиҳат, МҲА томонидан Москвадаги террористик ҳужумлар ҳолатида  Россия ҳукуматининг сезувчанлиги имкониятларини баҳолашга алоҳида ўрин ажратилган.

    Сноуден билан рўй берган ҳолатдан анча аввал, АҚШ разведка жамияти раҳбарияти, махфий ҳужжатлар билан ишлашга рухсати бўлган ходимлар ва пудратчиларнинг “ўзини тутиши”  бўйича  хавотирларини айтиб ўтган эди. МҲА ушбу йилда рўй бериши мумкин бўлган  “сизиш”ларни олдини олиш мақсадида камида 4 мингта ходимнинг рухсатномаларини текширувдан ўтказади. Чоп этилган махфий бюджет, аксилразведка дастурига ҳамда ўз ораларидан хоинларни чиқишига қарши курашиш бўйича молиялаштиришни ҳам ўз ичига олган.

   2012 йилда мазкур йўналишда, WikiLeaks орқали тарқалган маълумотларга қарши курашиш бўйича сезиларли ҳаракатлар амалга оширилди. Лекин, 2013 йилда  МҲА ички хавфсизлик махсус дастурини ишга туширгунга қадар, Сноуден минглаб махфий ҳужжатларни қайта ёзиб олишга муваффақ бўлди.

   

      Манба:  Sharh.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан