Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда мактаб ўқувчиси Пентагон раҳбарига қўнғироқ қилди ва ундан интервью олди
11.07.2017 12:39,  
3

Америка Қўшма Штатларида мактаб ўқувчиси АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг телефон рақамини топишга муваффақ бўлган америкалик оддий мактаб ўқувчиси Тедди Фишер амалдорга нафақат сим қоқди, балки у билан 45 дақиқалик интервьюни ёзиб олишга олишга муваффақ бўлди, деб хабар тарқатди  New York Post

Нашр хабарига кўра, Вашингтон штатида истиқомат қилувчи ёш йигитча Пентагон раҳбари телефон рақамини Washington Post газетасининг 11 май сонида тасодифан кўриб қолган. Нашрда чоп этилган суратда президент Дональд Трамп қўриқчиларидан бири Кит Шиллер бир даста қоғозларни кўтариб кетаётгани акс этган бўлиб, қоғозларда Мудофаа вазирининг исми ва телефон рақами ёзиб қўйилгани аниқ кўриниб турган бўлган.

Сал вақт ўтиб, ушбу сурат сайтдан олиб ташланган, аммо Фишер бошқалар кўрмаган нарсани кўришга улгурган эди. "Буларнинг барчаси менга мўъжизалар кетма-кетлигини эслатарди", — деб айтган йигитча вазир билан интервьюси ҳақида гапирар экан.

Ўқувчи бола Фишер аввалига интервью бериш илтимос қилиб вазирга смс ёзган. Асли Вашингтондан бўлган Мэттис эса розилик берган. Натижада, интервью ўқувчи йигит таҳсил оладиган мактаб газетасида чоп этилган.

АҚШ Мудофаа вазири интервью давомида ҳамиша мактаб ўқувчиларига ёрдам беришга ҳаракат қилишини, уларга ўз тажрибаси билан бўлишиши ҳақида гапирган. New York Post га кўра, суҳбат давомида Мэттис ташқи сиёсатнинг қатор тармоқлари ҳақида тўхталган. Хусусан, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама давлат котиби Хиллари Клинтонга қулоқ солганида янаям каттароқ зафарлар қозониши мумкин бўларди, деб айтган. Мэттис, шунингдек, АҚШ Афғонистон, Сурия ва бошқа мамлакатлардаги америка мактабларига бир йиллик таълим учун пул ажратганида, радикал ғоялар билан курашиш осонроқ кечарди, дея таъкидлаган.

"Ўйлашимча, инсонларга энг яхши таълимни кўрсатиш ва келажакка умид бериш орқали ёв ғояларга қарши туриш мумкин", — деган Мэттис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан