Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига қараганда, дунёда қарийб 800 миллион киши очликдан азоб чекмоқда, яъни улар фаол ҳаёт кечириш учун етарли калорияни мунтазам равишда кам олмоқда.
Бундан ташқари, 2 миллиарддан ортиқ киши микроэлементлар танқислиги туфайли келиб чиққан касалликлардан қийналмоқда. Айнан нотўкис овқатлангани учун 5 ёшгача бўлган 150 миллион боланинг бўйи меъёрида эмас.
Шунинг баробарида нотўғри оқатланиш ҳам инсонлар саломатлигига хавф солмоқда: 1,9 миллион кишининг ортиқча вазни бор ва улардан 600 миллиони семизликка чалинган.