Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Малайзиянинг собиқ қироли Москва гўзали билан ажрашди
17.07.2019 16:48,  
62

Малайзия собиқ қироли Муҳаммад V россиялик, “Мисс Москва-2015” гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводина билан ажрашди. Бу ҳақдаNew Straits Times газетасига хабар қилди.

ОАВ маълумотига кўра, ажралиш ҳақида ҳужжатлар Сингапур судига 22 июнь куни тақдим этилган бўлиб, ҳужжатлаштириш жараёни 1 июлда якунланди.

Нашр ажралиш сабабини маълум қилмаган, бироқ интернетда чоп этилган хабарларга кўра, томонлар шаръий равишда никоҳини бекор қилишган.

Муҳаммад V ўзи эса бу хабарни тасдиқламади.

Ўтган йил ноябрь ойида Муҳаммад V ва Оксан Воеводина турмуш қуришди. Унгача россиялик соҳибжамол ислом динини қабул қилди ва ўзига Рихана исмини олди. Тўй маросими Москва вилоятидаги Luxury Village Барвиха концерт залида ўтказилди.

Шу йилнинг январь ойида Муҳаммад V кутилмаганда тахтдан воз кечди ва Келантан шатати хукмдори мақомини сақлаб қолди.

21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.

Воеводина Инстраграм саҳифасида ўғлини “Келантан султонлигининг шаҳзодаси ва бўлажак Малайзиянинг қироли” деб атади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан