Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 августдан бошлаб, Ўзбекистон телеканалларида хорижий сериаллар ўрнига фақат миллий сериаллар намойиш этиш тартиби кучга кирди
4.08.2021 22:49,  
425

“Миллий TV” бош муҳаррири Сардор Комиловга кўра, ҳозирча фақат унинг раҳбарлигидаги телеканал ушбу талабга риоя этмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг 2019 йил 25 июлдаги 124-сон баёни билан, телеканалларда:

 эфир вақтининг асосий қисмини оригинал кўрсатувлар билан тўлдириш, миллий бадиий фильм ва сериалларга устуворлик бериш;

 чет эл сериалини бир суткада фақат бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда намойиш этиш тартиби белгиланган.

Манбанинг қайд этишича, пандемия давридаги чекловлар ҳисобига миллий фильм ва сериаларни яратишга имкон йўқлигини инобатга олиб, телеканаларга хорижий фильмларни чекланмаган миқдорда эфирга узатиш учун вақтинча рухсат берилган.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигидаги комиссиянинг 2021 йил 28 январдаги йиғилишига оид 135-сон баёнда эса қуйидагилар кўрсатилган:

2021 йил 1 февралдан бошлаб, барча телеканалларда хорижий сериалларни кунига (бир суткада) бир маротаба, 50 дақиқагача намойиш этиш;

2021 йил 1 августдан бошлаб, хорижий сериаллар ўрнига фақат миллий сериалларни намойиш этиш.

Бугун, 4 август куни “Миллий TV” бош муҳарири Сардор Комилов юқоридаги талаблар аксарият телеканаллар томонидан бажарилмаётганини маълум қилди.
Комиловнинг Instagram'да ёзишича, ҳозирча фақат “Миллий” телеканали бош вазир топшириғига амал қилмоқда.

“Ваҳоланки, жорий йил бошларида, адашмасам февралда бош вазир Абдулла Арипов ўтказган мажлисда, ўзбек сериалларини ривожлантириб, унга урғу бериш, “Хориж сериаллари сотиб олинганига яраша куйиб қолманглар, олдинда анча вақт бор, 1 августгача тугатишга улгурасизми?” дейилганида, ҳамма телеканаллар раҳбарияти ва раҳбарининг раҳбариям, ака-ю укасиям ва ҳатто набирасигача “албатта, албатта” деб ваъда билан чиқиб кетишганди.
Бугун 4 август. Бош вазир ва уни топшириғи ҳурмати...” – дея ёзган Сардор Комилов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан