Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 июль Ўзбекистон миллий валютаси – сўм муомала киритилган кун
1.07.2021 11:23,  
83

1994-йилнинг 1-июл санасида миллий валюта — сўм муомалага киритилган. Марказий банк томонидан 1991-1993-йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилган. 1993-йилнинг 15-ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилган. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилган.

Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994-йил 1-июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси  “сўм” муомалага киритилган.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда жорий йил 14-июндан бошлаб 2000 ва 20000 сўмлик купюралар муомалага чиқарилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан