Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1 июндан бошлаб исталган ҳудуддан «қизил паспорт» олиш мумкин
28.05.2021 18:29,  
810

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, 1 июндан эътиборан мамлакатимиз қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди. Хабарга кўра, аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар яратилади.

Жумладан, фуқаролар қайси ҳудудда доимий яшаш бўйича рўйхатдан ўтган бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг исталган жойида ушбу хизматлардан фойдалана олади:

  • фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш;
  • икоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш.

Шунингдек, 1 июндан бошлаб, болалар қуйидаги дори воситалари билан бепул таъминланади:

  • 6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
  • 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;
  • 2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан.

Бундан ташқари, пенсия соддалаштирилган тартибда берилиши ҳам келтириб ўтилган. Унга кўра:

  • 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади;
  • уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади;
  • ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади;
  • пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади;
  • пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилади;
  • пенсияларни нақд пулсиз шаклда олувчи шахслар томонидан ҳар 6 ойда Пенсия жамғармасининг бўлимига келиш ҳамда масъул ходимлар томонидан жойларга чиққан ҳолда мониторинг ўтказиш мажбурияти бекор қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан