Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳамма ҳам кўравермайдиган ҳақиқат: қашшоқлик ва ҳашамат тўқнашган 10 та шавқатсиз сурат
24.09.2019 15:52,  
2270

Истанбуллик рассом Уғур Галленкуш ўз ишларида уруш ўчоқларида зўрға кун кўраётган қашшоқ аҳоли билан ривожланган мамлакатлардаги ҳашамат ва дабдаба ўртасидаги контрастни ажойиб услубда тасвирлайди.

Уғур учинчи дунё мамлакатларининг аҳолиси тақдири ҳақида ўз санъати орқали хабар беради.

У ўз коллажларида ғарбдаги тўкин ҳаётни ривожланмаган мамлакатлардаги камбағаллик билан бирлаштиради.

Бир тарафда кунини қандай мароқли ўтказиш билан банд, бахтиёр чеҳралар. Бир томонда уруш ва ночорлик. Ярадор болалар, тарқаб кетган оилалар, қашшоқ турмуш.

Уғур ўзининг илк коллажини 2015 йили яратганди. Ҳозиргача 100 дан ортиқ санъат намунасини тақдим қилди.

Уғурнинг ишлари гўзаллик, эстетика учун қилинган санъат намунаси эмас. Ўз ишлари билан у шукр қилишга, ўйлашга ундайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан