Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1,1 миллиард сўмлик кучли таъсир қилувчи дориларни пуллашга уринган жиноий гуруҳ фош этилди
10.08.2021 17:10,  
140

Республикамиз божхоначилари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг республикамиз ҳудудида ноқонуний муомалада бўлиши ва ғайриқонуний савдосига қарши тизимли кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари ходимлари томонидан давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига олиб кириб, сўнгра уларни Тошкент шаҳрида пуллашга уринган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирнинг дастлабки босқичида аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги “Мерседес бенц спринтер” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Қарангки, мазкур автомашина юкхонасидаги бодринг солинган қоплар остида 9 та қопда ҳамда йўловчи ўриндиғи остидаги 1 та қопда жами 6076 та флаконда “Тропикамид” томчи дорилари яширилган экан.

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур дориларни қабул қилиб олиши лозим бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

Жиноий гуруҳнинг қинғир режасига кўра, мазкур дори воситалари кейинчалик шаҳар дорихоналари бўйлаб тарқатилиши лозим эди.

Ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд. 93 млн. 680 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “Ласетти” автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, машина салонида 500 дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир этувчи дори воситаси, 3 дона “Регапен” капсуласи, 0.32 гр. гашиш ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланди.

Тезкор тадбирнинг навбатдаги босқичи Чилонзор туманида давом эттирилди.

Бу гал аввалдан кузатувга олинган 2 нафар шахслар Қатортол кўчасида бошқа бир шахсга 503 дона кучли таъсир қилувчи модда - “Регапен” дори воситасини олди-берди қилишаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шундай қилиб, юқоридаги ҳолатларда келгусида юртдошларимизнинг, айниқса ёшларнинг саломатлигига жиддий хавф туғдириши мумкин бўлган, қиймати салкам 1,1 млрд. сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан