Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






14 кун ичида Тошкент шаҳрида 380 кишидан жами 1039 та қурол пичоқ ва ханжарлар топилди (фото)
15.06.2020 21:39,  
418

1 июндан 14 июнга қадар бўлган давр ичида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчилари билан ҳамкорликда жамоат жойларида олиб борган профилактик тадбирлар давомида 380 кишидан жами 1039 та кесувчи – ўткир чархланган пичоқлардан турли хил ханжарларгача бўлган асбоблар топилди. Бундан ташқари, бир қатор фуқаролар ўзлари билан профессионал ва қўлбола бита, кастет ва бошқа буюмлар олиб юришган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 9 моддасига биноан, қуйидагилар тақиқланади:

- ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида фуқаровий қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно), совуқ қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни олиб юриш;

- митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда, кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган, алкоголли маҳсулотлар реализация қилинадиган жойларда, таълим, тиббиёт муассасаларида ҳамда қурол олиб юриш тақиқланган бошқа жамоат жойларида бўлган вақтда, шунингдек алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда фуқаровий қуролни олиб юриш.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан