Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






14 ёшли бола “Дамас”ни олиб қочмоқчи бўлди
1.12.2021 21:42,  
71

Тошкент шаҳар. 2021-йил 29-ноябр куни тунги соат 03:30 ларда Учтепа тумани 13-мавзе 8-уй олдида бўлган номаълум шахс, 40 ёшли Р.О., га тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинани қаровсиз ҳамда калити ўт олдириш жойида қолдирилганлигидан фойдаланиб, ҳайдовчининг олд эшигини, темир линейка ёрдамида очиб, автоуловни ўт олдириб, ортга 5 метр ҳайдаган вақтида ушбу шовқин-сурондан уйғониб қолган автомашина эгаси кўчага шошилиб чиқиб, автомашина ўчиб қолганлигидан фойдаланиб, қонунбузарни ушлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабар берган.

Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида, жабрланувчига тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинани олиб қочишга уринган шахс Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи вояга етмаган 14 ёшли Т.Ж. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан