Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






15 октябрдан каранин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?
15.09.2020 14:33,  
3423

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарилди.

— 15 октябрдан каранин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?

➖Аввало шуни таъкидлаш керакки республикамизда ҳали карантин чоралари бекор қилинмаган, балки юмшатилган.

Аммо фуқароларнинг нотўғри тушунганликлари натижасида аҳоли орасида  коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони камаймаётганлиги сир эмас.

Бир нарсани унутмаслик керак “мен, сен, улар” дейилганидек, карантин тадбирлари кучайтирилиши ва юмшатилиши бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга боғлиқ, агар биз карантин ва чеклов тадбирларини менсинмас эканмиз, профилактик тадбирларни унутиб қўярканмиз, мутахассис шифокорларнинг тавсияларига риоя этмас эканмиз, у ҳолда касаллик кўпайиб кетишига ва Республика Махсус комиссиясини карантин чоралари кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур қиламиз.

— Қўшни давлатлар билан чегара қачон очилади?

— Бугунги кунда Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги  билан биргаликда барча турдаги халқаро қатновларни  тиклаш бўйича  хорижий мамлакатлар билан  музокаралар олиб борилмоқда ва қатновларни босқичма-босқич тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан