Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






+18 Ижтимоий тармоқда Андижон шаҳар ҳокимига тегишли аудиоёзув тарқалди
11.11.2021 13:48,  
3165

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровга тегишли экани айтилётган ушбу аудиоёзувда ҳоким фуқарони куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ўзини Омадбек деб таништирган фуқарони ҳоким “Телефон қилаверма”, дея сўкади. Мурожаатчи эса “Ижара пулини берасиз ёки уйимни тиклаб берасиз”, дейди.

Маълум бўлишича, андижонлик фуқаронинг уйи “снос”га тушган. Ижарага чиқиб туришган мажбур бўлган оилага “Sulton house” қурувчи фирмаси ижара пули бермай келмоқда, уй эса битмаган. Муаммолар гирдобида қолган одамлар ҳокимга кўп маротаба мурожаат қилган, аммо бу самара бермаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан