Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






+18 Қўқонда фуқаро шиша билан қорнини тилиб, очиб ташлади
13.02.2022 12:00,  
619

Қўқон шаҳрида бир эркак қорин қисмини шиша бўлаги билан кесиб, ўзига тан жароҳати етказган.

Аниқланишича, 12 февраль куни 1987 йила туғилган фуқаро М.Р. акаси томонидан Наркология диспансерига олиб борилган.

У ерда М.Р. кучли психоз ҳолатида қабул қилиниб, муассасага ётқизилган ва унга керакли муолажалар қилинган.

Олиб борилган даво муолажаларга қарамасдан, фуқаро ноихтиёрий равишда турли ҳаракатларни содир этиб, бўлим ойналарини синдириб, ўзига тан жароҳати етказган ва муассасадан чиқиб кетган.

Кўчада ижтимоий хавфли ҳаракатларини содир этишни давом этиб, “Авиакасса” кириш эшиги ойнасини боши билан уриб, қорин қисмига қўлида бўлган шиша бўлаги билан жароҳат етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот тариқасида: Ўзига ўзи тан жароҳати етказган фуқаро муқаддам Жиноят кодексининг 164, 165 ва 276-моддалари билан судланган. 

2020 йил июль ойида наркология диспансерида турли наркотик ва психотроп моддалар истеъмол қилувчи (полинаркомания) бемор сифатида назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан