Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги “ПСП” МЧЖда ишлаш учун эса 197 нафар фуқаро Тошкент-Новосибирск йўналиши бўйича жўнаб кетди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.
Юртдошларимиз Россияда белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.