Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2 ёшли қиз тасодифан онасини ўлдириб қўйди
14.09.2019 21:37,  
8026

Беларусда икки ёшли қиз уни автомобиль салонидан ойна орқали олмоқчи бўлган онасини бўғиб ўлдириб қўйди, деб хабар беради «Korrespondent».

Ёш оила 31 август куни фарзанди билан қишлоққа меҳмонга келган. 21 ёшли марҳума аёлнинг ўша куни туғилган куни нишонланган. У автомобиль ойнаси орқали салондан қизини олмоқчи бўлган. Шунда қизча ойнани кўтарувчи тугмани босиб юборган. Ойна кўтарилиб аёлни бўғиб қўйган.

Орадан бироз вақт ўтгач, аёлнинг эри уни ҳушсиз ҳолда топган. Эркак автомобиль ойнасини синдириб, тез ёрдам чақирган. Аёл оғир аҳволда шифохонага етказилган ва асфиксия ташхиси қўйилган. Бир ҳафтадан сўнг у вафот этган.

Беларус полицияси ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан