Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2000 евро мукофот бериладиган Ўзбекистон-Европа журналистик танловига марҳамат!
26.08.2020 21:49,  
70

Жорий йилнинг 25 август куни Брюссель халқаро пресс-клуби томонидан  "Ўзбекистон ҳақида энг яхши мақола" учун халқаро пресс-клублар тармоғига аъзо бўлган европалик журналистлар ўртасида янги танлов эълон қилинди.

Ушбу лойиҳа Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Лойиҳада дунё ҳамжамиятига Ўзбекистон тўғрисида ишончли маълумотлар тақдим этилиши, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, инвесторларни қўллаб-қувватлаш чоралари, интеграция жараёнларини ривожлантириш, инқироз даврида бизнесни қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик сектори ва Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ижобий имиджи тақдим этилган.

Ким иштирок этиши мумкин?

Европа оммавий ахборот воситаларида (Европа Иттифоқининг 27 мамлакати, Буюк Британия, Швейцария ва Норвегия) ишлайдиган журналистлар иштирок этиши мумкин. 1 августдан 15 октябргача интернетда, газеталарда ёки журналларда чоп этилган мақолалар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Булар алоҳида мақола ёки бир мавзуга бағишланган мақолалар туркумидан иборат бўлиши мумкин. Мазкур талаб телевидение ва радио каби оммавий ахборот воситаларида тайёрланган материалларга ҳам таалуқли.

Қаерга мурожаат қилиш керак?

Мақоланинг асл нусхасини [email protected] почтаси орқали 2020 йил 15 октябргача инглиз тилида юбориш мумкин. Aгар мақола инглиз тилида ёзилмаган бўлса, муаллиф таржима сифати учун жавобгардир.

Ғолиб қандай аниқланади?

Мустақил ҳакамлар ҳайъати баҳолаш мезони сифатида материалнинг объектив ёритилганлигига катта эътибор қаратади. Унда: фактларни текшириш, таклиф ва рақамларни ёритишдаги аниқлик, шахсларнинг холис баҳоларига асосланган ҳикояларнинг қизиқарлиги ва албатта, ўқувчида Ўзбекистонга қизиқиш уйғота оладиган мавзуларни ўзига хос услубда ёритилганлиги.

Aризаларни топшириш муддати: 2020 йил 1 август - 15 октябрга қадар. Мукофот: 2 000 евро.

Ҳакамлар ҳайъати пресс-клуб аъзолари таркибидаги таниқли журналистлар, экспертлар бўлиб, улар танлов ғолибига мукофотни белгилайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан