Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йил 1 июнга қадар барча тарбия муассасаларига видеокузатув камералари ўрнатилади
12.02.2019 13:06,  
6

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари оилавий васийлик ва ҳомийликнинг турли шаклларини яратишга кўмаклашади. Шунингдек, 2019 йил 1 июнга қадар «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларининг ҳудудлари ва хоналари видеокузатув камералари билан жиҳозланишини таъминлайди. Видеоёзувлар махсус архивда камида бир ой давомида сақланиши назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларидаги видеокузатув камераларининг техник созлиги ва узлуксиз ишлашини, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида архивлаштиришни таъминлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан