Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2019 йили Ўзбекистонга қанча хорижий сайёҳлар ташриф буюрди?
27.02.2020 14:30,  
152

2020 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда таъкидланишича, Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳлар сони 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 26 фоизга ўсиб, 6,7 миллион нафарга етди (2018 йил 5,3 млн.). Ўз навбатида туризм хизматлари экспорти 26 фоизга ўсиб, 1,3 млрд АҚШ долларига етди (2018 йил 1 млрд доллар).

2019 йил давомида 6 минг хоналар фондига эга 274 жойлаштириш воситалари қурилди ва жойлаштириш воситаларининг умумий сони 26,1 минг хона фонди билан 1188 тага етди. Аҳамиятлиси, 2017-2018 йилларда жойлаштириш воситаларининг ўсиш сурати 4-9 фоизни ташкил қилган бўлса, 2019 йили 30 фоизни ташкил қилди;

2019 йил давомида 499 янги туроператор фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг умумий сони 1482 тага етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан