Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда 3000 га яқин ўзбекистонлик этник қозоқлар Қозоғистон фуқаролигини олди
27.10.2020 10:41,  
186

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 10,9 минг киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди.

Умуман олганда 1991 йилдан бери 1 миллион 68,3 минг этник қозоқ Қозоғистонга қайтиб келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бу йил Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи – Хитойдан (56,9%) келган. Ўзбекистондан 27,7%, Туркманистондан 9,1%, Мўғулистондан 3,4% ва бошқа мамлакатлардан 2,9% келган.

Улар асосан Алмати (53,1%) ва Манғистау (13,2%) вилоятларига, шунингдек Нур-Султан (4,1%) ва Чимкент шаҳарларига (3,3%) жойлашдилар.

9 ой натижаларига кўра меҳнатга лаёқатли ватандошлар сони 57,2%, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 32,5% ва нафақахўрлар 10,3%ни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан