Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда фермерлар ихтиёрида қанча ғалла қолиши маълум қилинди
15.02.2020 10:12,  
777

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 февраль куни пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

МАВЗУГА ДОИР: Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмаси бекор қилинади (видео)

Йиғилишда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштириш тизимидан қадамма-қадам воз кечиш масалалари ҳам йиғилишда батафсил муҳокама қилинди.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида ғалла ҳосилини ғамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

МАВЗУГА ДОИР: Шавкат Мирзиёев кластерлар фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсад нималигини айтди

Ғаллани давлат эҳтиёжи учун мажбурий сотиб олиш тизимидан давлат захиралари тизимига ўтилмоқда ва фермерларга ғаллани эркин сотиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу масала озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ бўлганлиги боис давлатга мажбурий ғалла сотиш тизими икки босқичда бекор қилиниши режалаштирилган.

Бу йил етиштириладиган ғалла ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган ҳажми камайтирилади. Яъни, мамлакатимиз бўйича бу йил қўшимча 1 миллион тоннадан ортиқ ғалла фермерлар ихтиёрида қолади.

2021 йил ҳосилидан бошлаб эса давлатга ғалла сотиш режаси тўлиқ бекор қилиниб, маҳсулотни бозор нархларида сотиб олиш йўлга қўйилади.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистон фермерлар кооперацияларини йўлга қўйишда Туркия тажрибасидан фойдаланади

Ер ажратиш борасидаги муаммолар кўриб чиқилди. Суғориладиган майдонлар талон-торожига чек қўйиш, ҳар бир қарич ердан халқ манфаати йўлида самарали фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, жойлардаги мутасаддиларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан