Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига қайси давлатлар энг кўп инвестиция киритмоқда?
4.06.2020 18:48,  
625

Жорий йилнинг январь – апрель ойлари мобайнида Ўзбекистон ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 2,5 млрд долларни, шу жумладан тўғридан - тўғри хорижий инвестициялар - 1,7 млрд ва хорижий кредитлар - 831 млн долларни ташкил этди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бу даврда Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни киритиш бўйича Россия, ХХР, Германия ва Жанубий Корея етакчилик қилди. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётига сармоя киритаётган мамлакатларнинг умумий сони 37 тани ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда электротехника саноати (2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш - 24 баробар), кимё саноати (ўсиш - 13 баробар), чарм ва пойабзал (ўсиш - 2,5 баробар) соҳаси инвесторлар учун энг жозибадор бўлиб қолди. Нефть ва газ саноати (ўсиш – 2,3 баробар) ва қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилиши (ўсиш – 1,6 баробар) ҳам яхши кўрсаткичларни намойиш этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан