Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда қанча президент ва ижод мактаби очилиши маълум қилинди
30.04.2020 18:14,  
1627

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда маълум қилинишича, республикамизда Президент мактаблари сони 4 тага етди, 9 та ижод мактаби ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Жорий йилда яна 5 та Президент мактаби ва 2 та ижод мактабини фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Уларни ўз муддатида қуриш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Карантин туфайли ижтимоий масофа тушунчаси ҳаётимиздан муҳим ўрин эгаллади. Шундан келиб чиқиб, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда, меъёрларни қайта кўриб чиқиш зарурияти таъкидланди.

"Пандемияни сабаб қилиб таълим тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни кечиктиришга мутлақо ҳаққимиз йўқ", - деди Президент.

Шунингдек, лицейнинг мактабдан катта фарқи бўлиши кераклигини инобатга олиб, мутасаддиларга лицейлар фаолиятини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Янги тизим асосида ташкил этилиши белгиланган касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларни ишга тушириш вазифалари аниқ белгилаб берилган. Бу борада эски коллеж тизими хатолари такрорланмаслиги зарур. Шу боис ҳар бир вилоятда биттадан намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумни тайёрлаш вазифаси белгиланди.

Мутасаддилар соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда галдаги топшириқларни бажаришга қаратилган режалар юзасидан ахборот берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан